-
-
-
×
Нужен этот файл?

1 минута на регистрацию – и файл у вас! А также еще 1200+ готовых материалов для бухгалтера Узбекистана на 2025 гг, которые мы согласовали с ГНК.

напомнить
Пароль отправлен на почту
Ввести
Введите эл. почту или логин
Неверная почта или пароль
Неверный пароль
Введите пароль
1 минута и все под рукой!
Зарегистрироваться

Бухгалтерский детектив. 🕵️‍♀️ >>>

-

Ходимга ҳайфсан бериш:

27 августа 2024
329
Средний балл: 0 из 5

Ҳайфсан —интизомий жазо чораларидан бири бўлиб, меҳнат интизомини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилади. Мақолада ҳайфсан бериш, интизомий жазо турларининг барча жиҳатларини батафсил кўриб чиқамиз ва ходимни қачон жазолаш мумкинлиги ва расмийлаштиришдаги хатолар олдини олишга бўйича келтирилган мисолларни ўрганамиз.

Комплект приказов для бухгалтера

Танбеҳ буйруғиНажмите, чтобы скачать

Интизомий жазо турлари

ЎзР МК 312-моддасига мувофиқ, меҳнат интизомига риоя этилмаганида қуйидаги интизомий жазо турлари қўлланилади:

Ҳайфсан. Ишга мунтазам кеч қолиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик ҳайфсан учун асос бўлиб хизмат қилади.

Жарима. Жарима миқдори ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ишдан бўшатиш. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ЎзР МК  161-моддаси 4 ва 5-бандларига мувофиқ амалга оширилади.

Шуни ёдда сақлаш муҳимки, юқорида санаб ўтилган интизомий жазо турлари асосли, ҳужжатлаштирилган бўлиши ва Меҳнат кодексига қатъий мувофиқликда қўлланилиши лозим.

Ходимга жарима солиш тўғрисидаги буйруқни юклаб олиш

Ходимни нима учун жазолаш мумкин, нима учун эса жазолаш мумкин эмас

Интизомий жазони интизом қоидаларига риоя этилмаган тақдирдагина қўллаш мумкин, яъни меҳнат мажбуриятларини бажармаслик ёки тегишли тартибда бажармаслик. Бир неча мисолни кўриб чиқамиз:

  1. Узрли сабабсиз ишга келмаслик. Мисол: Ходим Иванов А.А. сабабини тушунтирмасдан 10 августда ишга келмади. Бундай ҳолатда қилмишнинг оғирлиги ва аввалги интизомий қоидабузарликларга қараб, ҳайфсан ёки қатъий ҳайфсан эълон қилиниши мумкин.

Вазият: Ходим Ахмедов М.М ишга 40 дақиқа кечикиб келди. Унинг бевосита раҳбари ходимдан тушунтириш хати сўрамасдан ҳайфсан бериш тўғрисида қарор чиқарди.

Хато: ЎзР МК 313-моддасига мувофиқ, иш берувчи интизомий жазо қўллашдан олдин ходимдан ёзма тушунтириш беришни сўраши керак. Бу эса ходимга ўз қилмишини тушунтириш ва иш берувчига эса барча ҳолатларни ҳисобга олиш имкониятини беради. Мазкур ҳолатда иш берувчи ҳайфсан қўллаш тартибини бузган, бу эса интизомий жазони суд орқали бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

  1. Ички тартиб қоидаларини бузиш. Мисол: Ходим Петрова Е.В. ишга 20-30 дақиқага мунтазам кечикиб келади. Раҳбар унга мунтазам кечиккани учун ҳайфсан тарзида интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин.

Хато: ички текширув ўтказилмаган, қоидабузарликни тасдиқловчи далолатнома ёки хизмат ёзишмалари тузилмаган. Шундай қилиб, тегишли ҳужжатсиз тасдиқсиз қатъий ҳайфсан бериш қонунга зид ҳисобланади.

  1. Меҳнат мажбуриятларини бажармаслик. Мисол: Савдо бўлими ходими Сидоров В.В ҳеч қандай сабабсиз ой учун мўлжалланган савдо режасини бажаришдан бош тортди. Мазкур ҳолатда иш берувчи унга мажбуриятларини бажармагани учун қатъий ҳайфсан бериши мумкин.  

Вазият: Ходим Отабеков Н.И. ўзига топширилган вазифани бажармагани тўғрисида ҳамкасбларидан бири маълум қилганидан кейин раҳбар олдига чақиртирилди. Ҳамкасбининг оғзаки аризаси асосида, ҳеч қандай ички текширув ўтказмасдан ва ёзма гувоҳлик сўрамасдан раҳбар Отабековга дарҳол қатъий ҳайфсан берди.

Хато: Интизомий жазо белгилашдан олдин барча факт ва қоидани бузиш ҳолатоар ҳужжатлаштирилиши керак. Мазкур ҳолатда эса булар амалга оширилмаган.

Бироқ интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган вазиятлар ҳам мавжуд.

Масалан: Ходимнинг шахсий қарашлари ва фикрлари. Иш берувчи ходимнинг касбий мажбуриятларини бажаришга халақит қилмайдиган диний, сиёсий ва бошқа эътиқоди учун жазолашга ҳақли эмас.

Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги йўриқномадан фойдаланинг

Ходимга ҳайсан бериш тартиби

Ходимга берилган ҳайфсан қонуний бўлиши учун уни эълон қилиш бўйича белгиланган тартибга риоя этиш зарур:

1-қадам: Қоидабузарликларни қайд этиш.

Ходим интизомий қоидабузарлик содир этган кунда қоидабузарлик тўғрисида далолатнома тузилади.

Масалан: ходим Азизов А ишга келмаслигини тўғрисида хабар бермаган ва ишга келмаган. Ходимлар бўлими раҳбари ишга келмагани тўғрисидаги далолатнома тузиб, унда қоидабузарлик санаси, вақти ва у билан боғлиқ ҳолатларни қайд этади.

2-қадам: Тушунтириш хати олиш.

Мисол: Азизов А тушунтириш хати ёзиб, унда очиқлашни истамайдиган шахсий ҳолатлар билан боғлиқ сабаблар туфайли ишга келмаганини кўрсатди. Агар тушунтириш хати иш берувчини қониқтирмаса, у кейинги босқичга ўтиш ҳуқуқига эга.

3-қадам: Ҳайфсан тўғрисида буйруқ чиқариш

Далолатнома ва тушунтириш хати асосида ходимга ҳайфсан бериш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Буйруқда барча ҳолатлар, шунингдек, интизомий жазо чоралари кўрсатилиши керак.

Масалан, “2024 йил 10 августда ишга келмагани учун Иванов А.Ага ЎзР МК 312-моддасига мувофиқ ҳайфсан бериш”.

Выговор сотруднику:

5-қадам: Ходимни буйруқ билан таништириш.

Мисол: Азизов А 2024 йил 12 август куни буйруқ билан танишиб, унга ўз имзосини қўяди.

Ходим буйруқни имзолашдан бош тортса, тегишли далолатнома тузилади.

6-қадам: Шахсий йиғмажилдга қайдларни киритиш.

Ходимнинг шахсий йиғмажилдига унга берилган ҳайфсан тўғрисидаги қайдни киритиш. Бу унинг компаниядаги карьерасига таъсир кўрсатиши мумкин, масалан, хизматда кўтарилиш масаласи кўриб чиқилаётганида.

Выговор сотруднику:

Таҳлилларни юклаб олиш

Интизомий ҳайфсан қандай олиб ташланади

Қуйидаги вазиятларда интизомий жазо олиб ташланади:

  1. Муддат тугаганида. Ҳайфсаннинг стандарт бўйича амал қилиш муддати бир йилни ташкил қилади. Агар ходим бир йил давомида янги қоидабузарликлар содир этмаса, у ҳолда муддат тугаганида ҳайфсан автоматик равишда олиб ташланади.
  2. Иш берувчи ташаббусига кўра муддатидан олдин олиб ташлаш. Компания раҳбари ходим ўзини ижобий томондан намойиш этган тақдирда, ходимга берилган ҳайфсанни муддатидан олдин олиб ташлаши мумкин. Масалан, ходим ҳайфсан берилганидан кейин ўз хулқ-атворини ўзгартирган, иш жараёнларида фаол иштирок этган ва юқори натижаларига эришган бўлса, директор интизомий жазони муддатидан олдин, масалан, олти ойдан кейин олиб ташлаш тўғрисида буйруқ чиқариши мумкин.
  3. Суд қарори билан олиб ташлаш. Ходим судга мурожаат қилиб, ҳайфсан қонунга зид равишда чиқарилганини исботлаб, мудга мурожаат қилса, суд уни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. Мазкур ҳолатда жазо тўғрисидаги барча қайдлар ходим шахсий йиғмажилдидан ўчириб ташланади.

Вазият: Ходим Каримов У.К 1 июнда интизом қоидаларини бузган, бироқ ҳайсан бериш тўғрисидаги буйруқ воқеа содир бўлганидан 50 кун ўтгач, 20 июлда чиқарилди.

Хато: МК 314-моддасига мувофиқ, интизомий жазо қоидабузарлик аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай эълон қилиниши керак. Мазкур ҳолатда иш берувчи ана шу муддатга амал қилмаган, чиқарилган ҳайфсан қонунга зид.

Интизомий хайфсан устидан шикоят қилиш тартиби

Ҳайфсанга рози бўлмаган ходим унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга:

  1. Судда. Ходим ҳайфсан адолатсиз эълон қилинди деб ҳисобласа, судга мурожаат қилиши мумкин. Ходим интизомий ҳайфсан қонунчиликни бузган ҳолда қўлланилганини исботлаши лозим, масалан, ҳайфсан учун қонуний асослар мавжуд эмаслиги ёки уни эълон қилиш тартибининг бузилиши.
  2. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари. Ходим меҳнат низолари бўйича комиссия ёки касаба уюшмаси аъзоси бўлса, касаба уюшмасига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу органлар мустақил текширув ўтказиб, интизомий ҳайфсаннинг қонунийлиги бўйича хулоса чиқаради.
  3. Иш берувчи юқори инстанциясига мурожаат қилиш. Ҳайфсан бевосита раҳбар томонидан эълон қилинган бўлса, ходим шикоятни юқори инстанция, масалан, компания бош директорига тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда ички текширув ўтказилади ва қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, ҳайфсан бекор қилиниши мумкин.

Зарарни қоплаш тўғриидаги ёзма мажбуриятни юклаб олиш


Не нашли ответ на свой вопрос?
Воспользуйтесь поисковиком в системе "ACTION: Главбух"
logo

ТРУДОВОЙ КОДЕКС ИЗМЕНИЛСЯ

Проверьте себя, вы учитываете все 17 изменений в ТК ?

Пройти тест и получить бонусы
woman

logo
Заказать звонок